“Толибон” Ғазна вилоятининг муҳим туманларини эгаллаб олди

Олам

image
2020 йилда 9 мингга яқин бола қуролли гуруҳларга ёлланган — БМТ north_east

2020 йилда 9 мингга яқин бола қуролли гуруҳларга ёлланган — БМТ

Жорий йил 29 июнь куни “Толибон” жангчилари Ғазнага ҳужум қилиб, афғон кучлари билан тўқнашди. Улар тўқнашувда  портловчи моддалардан ҳам фойдаланган.  Бу ҳақда “Afghanistan Times” нашри хабар бермоқда.  

Унда келтирилишича, сўнгги ҳафтада Ғазна “Толибон” жангарилари ва ҳукумат кучлари ўртасида қаттиқ тўқнашувларга саҳна вазифасини ўтаган. Исёнчилар Шаҳбез Хон, Эсфанд, Ал-Бурнин, Қалқис Жунгал Багда туманларини эгаллаб олган. Ғазна вилоят кенгаши аъзоси Абдул Жамининг таъкидлашича, ҳудуддаги ҳолат ўзгариб, асосий  йўллар ёпилган. Қурбонлар сони ҳали аниқ эмас. 

Тўқнашув оқибатида Қалъа-Қози ҳудудидаги ҳукумат назорати пунктлар шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмларини ўз назоратига олган “Толибон” жангарилари қўлига ўтди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ғазна шаҳрига кириш қисмида “Толибон” жангарилари ва уларнинг оқ байроғи акс этган расмлар тарқалмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Нава, Ажристан, Жиру ва Рашидан туманлари аллақачон уларнинг назорати остида эди. Сешанба куни пойтахт Кобулни жанубдаги Қандаҳор билан боғлайдиган магистраль йўлда Ғазнага қилинган ҳужум “Толибон”нинг ҳукуматга қарши ҳужумини кучайтирмоқда, чунки хорижий қўшинлар уч ойдан камроқ вақт ичида уруш ичидаги мамлакатни тарк этишга тайёрланмоқда.

Маълумот ўрнида, Ғазни шаҳри 2018 йилда “Толибон” қўлига ўтгач, жангарилар бир неча кун шаҳарни назорат қилиб, афғон ва хорижий кучлар томонидан қайтариб олинган эди.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг