“Толибон” аёллар ўқишини ёқлаган профессорни ҳибсга олди
Олам
−
04 Февраль 2023
5261“Толибон” аёлларнинг таълим олишини тақиқлашга қарши норозилик билдириш учун жонли эфирда дипломини йиртиб ташлаган ўқитувчи Исмоил Машъални ҳибсга олди. Бу ҳақда “Аljazeera” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, у жонли эфир пайтида илмий даражани белгилаб берадиган сертификатларини йиртиб ташлаган ҳамда ҳукумат буйруғи ислом тамойилларига зид эканини таъкидлаб, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берган.
“Агар синглим ва онам ўқий олмасалар, мен бу таълимни қабул қилмайман”, деган у.
Шундан сўнг, Машъалнинг ёрдамчиси Фарид Аҳмад Фазлий профессор “Толибон” ҳукумати аъзолари томонидан шафқатсизларча калтаклангани ва ўта ҳурматсиз тарзда олиб кетилганини айтди. “Толибон” расмийси унинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.
“Машъал домла бир мунча вақт тизимга қарши провокацион ҳаракатларга қўл урди. Хавфсизлик идоралари уни терговга олиб кетди”, дейди “Толибон” Ахборот ва маданият вазирлиги директори Абдул Ҳақ Ҳаммад.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь