“Толибон” АҚШнинг виза чекловлари жорий этишини қоралади

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “Толибон” ҳаракати аъзоларига қўшимча виза чекловлари жорий этмоқчилигини эълон қилганди. Афғонистондаги муваққат “Толибон” ҳукумати ушбу қарорни танқид қилиб чиқди. Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда маълум қилинди.

“Афғонистон ҳукумати АҚШнинг бу қарорини қоралайди ва мулоҳазали масалалар дипломатик каналлар ва конструктив чоралар орқали ҳал қилиш кераклигини яна бир бор таъкидлашга мажбур. АҚШ билан муносабатларимиз босим ўтказиш орқали низоларни ҳал этишга ёрдам бермаслигини аллақачон кўрсатиб берди”, дейилади ҳужжатда.  

ТИВ баёнотида, шунингдек, виза чекловларининг киритилиши “инсон ҳуқуқларининг бузилиши” эканлиги таъкидланади ва АҚШ расмийларини 2020 йил февраль ойида имзоланган Доҳа келишувига риоя қилишга чақиради.

 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг