“Толибон” Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди

Олам

image

“Толибон” вакиллари Афғонистонда 20 йилдан бери давом этаётган уруш тугаганини эълон қилди. Қобул устидан назорат ўрнатган ҳаракат вакиллари тез орада мамлакатда ҳукуматни бошқарув шаклини белгилаб олади. Бу ҳақда ТАСС “Толибон”нинг Қатардаги сиёсий идораси расмий вакили Муҳаммад Наим “Al Jazeera”га берган интервьюсига таяниб, хабар бермоқда

“Афғонистонда уруш тугади. Биз тўғри йўл билан мамлакатимиз озодлиги ва халқимиз мустақиллигига эришдик”, дейди Наим.

Муҳаммад Наим ишонч билан мамлакат хавфсиз ва коррупциядан ҳоли бўлишини айтган. Бундан ташқари, у “Толибон” “чет эл фуқаролари ва мамлакатдаги дипломатик миссиялар аъзоларининг”, шунингдек “Толибон” билан мулоқот қилмоқчи бўлган ҳар қандай сиёсатчининг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди.

Маълумот учун, кеча Афғонистонда “Толибон” ҳокимияти ўрнатилди. Ҳаракат бутун мамлакат бўйлаб назорат ўрнатилганини эълон қилди. Шундан сўнг, Қобул таслим бўлиши билан Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, Тожикистонга жўнаб кетгани айтилди.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этиб, рафиқаси билан Ўзбекистон пойтахта Тошкентда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

1182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made