“Толибон” Афғонистонда наша етиштиришни тақиқлади
Олам
−
19 Март 2023
6720Афғонистон бўйлаб наша (марихуана) етиштириш тақиқланди. Бу ҳақда Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” олий раҳбари Ҳибатуллоҳ Охундзода фармон имзолади.
"Мамлакат бўйлаб наша етиштириш қатъиян ман этилади. Судлар қонунбузарларни шариат қонунларига кўра жазолашга мажбурдир", дейди “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Қайд этилишича, ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва расмий газетада эълон қилинади.
Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ва наша ишлаб чиқарувчилардан биридир. Мамлакатда наша ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. 2022 йил декабрь ойида Афғонистонда мамлакат бўйлаб кўкнори етиштириш тақиқланган эди.
БМТ экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2009 йилда Афғонистонда наша етиштириш учун мамлакатнинг 17 вилоятида 10 мингдан 24 минг гектаргача ажратилган майдонлар бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь