“Толибон” Афғонистон хавфсизлиги учун муҳим давлатларни маълум қилди
Олам
−
20 Октябрь 2021
15980“Толибон” Россия ва кенгайтирилган “учлик” (АҚШ, Хитой, Покистон) Афғонистон тақдири ва минтақа хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдусалом Ҳанафий ушбу давлатларни “кучли минтақавий ўйинчи” деб атаган.
“Кенгайтирилган учлик” бутун минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун жуда муҳим ҳисобланади. Бу ўз нуқтаи назарини ифода этиш учун, шунингдек, минтақавий давлатлар ўртасида умумий позицияни эгаллаш учун майдон”, дейди Абдусалом Ҳанафий.
Ҳанафийнинг фикрича, Россия, кучли минтақавий ўйинчи сифатида Афғонистон учун ижобий роль ўйнаши мумкин.
LiveБарчаси