“Толибон” 3 нафар Британия фуқаросини асирга олгани аниқланди

Олам

image

Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” қўлида уч нафар Британия фуқароси асирликда сақланмоқда. Бу ҳақда Британиянинг гуманитар муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатувчи “Prezidium Network” нотижорат ташкилоти маълум қилди.

Қайд этилишича, 53 ёшли шифокор Кевин Корнуэлл ва Қобулда гуманитар хизматчилар учун меҳмонхонада ишловчи яна бир Британия фуқароси январь ойи бошида “Толибон” махфий полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинган учинчи британиялик 23 ёшли Майлз Роутлеж бўлиб, у аввалроқ YouTube'да минглаб обуначилари олдида ер юзидаги энг хавфли жойларга завқланиш учун саёҳат қилиши билан мақтанган.

Шундан сўнг, воқеа муносабати билан Британия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берган.

“Биз Афғонистонда ҳибсга олинган Британия фуқаролари билан консуллик алоқаларини таъминлаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширмоқдамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.

“Prezidium Network” вакили Скотт Ричардс “Толибон”ни воқеага тушунмовчилик сифатида қарашга ва Британия фуқароларини озод қилишга чақирган.

“Толибон” ҳокимият тепасига келганидан бери Британиянинг Афғонистонда элчихонаси ёки консуллиги йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Британия асир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг