Токио-2020: таэквондочи Никита Рафалович ярим финалда!
Спорт
−
26 Июль 2021
2946Ўзбекистонлик таэквондо устаси Никита Рафалович (-80 кг) Озарбайжон вакили ҳисобланган дунёнинг 2-рақамли таэквондочиси Милад Беиги билан Токио Олимпиадасининг чорак финалида баҳс олиб борди ва 12:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди.
Никита Рафалович бу рақиб билан 2019 йил Уси шаҳрида ўтган “Катта дубулға” мусобақасининг бронза медали учун ўтган баҳсда 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган. Ўша йилнинг ўзида Москвада ташкил этилган Финал Гран При мусобақасининг ярим финалида озарбайжонлик таэквондочи 9:5 ҳисобида ғолиб бўлганди.
Дастлабки босқичда, Доминикан Республикаси вакили Мойзес Эрнандес билан жанг ўтказказган Рақалович 17:7 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь