Тоқаев МДҲ учун Шенгенга ўхшаш виза жорий қилиш истагида
Олам
−
12 Октябрь 2019
3389Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев МДҲ ҳудудида ягона виза тартибини жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободда бўлиб ўтган мажлисида Тоқаев тузилмага кирувчи давлатларнинг туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларини кучайтириш салоҳиятига эътибор қаратди.
Ҳамдўстликдаги ҳар бир давлат дунёнинг жозибали сайёҳлик йўналишлари рўйхатидан ўрин олишга арзигулик бетакрор тарихий, кўнгилочар ва табиат-ландшафт объектларига эга эканлигини таъкидлади.
"Афсуски, миллий визавий ва миграцион тартибларда сезиларли фарқлар бор. Улар МДҲнинг бир неча давлатига бориш истагидаги хорижий сайёҳларга ноқулайлик туғдиради. Бу қийин масала эканини биламан, бироқ балки МДҲ ҳудудида Шенген келишувига ўхшаш ҳамдўстлик визасини жорий этишни кўриб чиқиш керакдир", деди Қосим-Жомарт Тоқаев
Тоқаевнинг айтишича, бундай ёндашув МДҲ давлатларига келувчи туристлар оқимини бир неча баравар ошириш имконини беради.
LiveБарчаси