Тўқаев Путинга ҳамдардлик билдирди
Олам
−
15 Август 2023
47657Бугун, 15 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия етакчиси Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, давлат раҳбари россиялик ҳамкасбига Доғистон пойтахти Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
“Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман, шунингдек, барча жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, дея ёзган Президент Қосим-Жомарт Тўқаев телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлганди. Дастлаб автосервис биноси ёниб кетган, кейин ёнғин ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган ва оқибатда кучли портлаш юз берган. Портлашдан деярли 4 соат ўтиб ёнғин ўчирилган.
Дастлаб ОАВ портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди, бироқ сўнги маълумотларга кўра, фавқулодда вазият қурбонлари сони 27 нафарга етган, улардан уч нафари болалардир. Бундан ташқари, 60 дан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси