Фарғонада йўловчилар машинада ёниб кетди
Жамият
−
28 Декабрь 2019
15457Кеча, 27 декабрь куни Фарғонда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабли йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
ЙТҲ 27 декабрь куни 08:00 ларда Фарғона вилояти Данғара тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-126 “Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон” автомобиль йўлининг 3-кмда содир бўлди. ҳайдовчи Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.О. Lacetti русумли автомобилини бошқараётиб, рулда ухлаб қолиш оқибатида йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва автомобиль тўлиқ ёниб кетган.
Натижада, автомобиль йўловчилари Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчилар, 1992 йилда туғилган Д.Ш. ва 1999 йилда туғилган А.А. вақеа жойида ҳалок бўлганлар.
LiveБарчаси