Тожикистоннинг Тоғли Бадахшонида вазият қандай?

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ўтказилган “аксилтеррор операцияси” қурбонларининг 21 нафарининг жасади жорий йилнинг 19 май куни яқинларига топширилди. Яна 70 киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда халқаро оммавий ахборот воситалари маҳаллий аҳолига таяниб хабар берилган.  

Тожикистон Ички ишлар вазири ўринбосари Абдураҳмон Аламшозодага кўра, “Рушон туманида вазият тинч, Бош прокуратура вакиллари тергов ҳаракатларини ўтказишга киришган”. 

Бироқ маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг маъмурий маркази Хоруғда вазият хавотирлилигича қолмоқда: шаҳарга олиб борувчи барча йўллар ёпилган, давлат муассасалари, мактаб ва университетлар тўрт кундан бери ёпиқ, жамоат транспорти қатнови тўхтатилган. 

“Бозорларда озиқ-овқат етишмайди. Шаҳар тепасида осмонда вертолёт айланиб юради. Хитой ва Тожикистон ўртасидаги автомагистралнинг бир қисми бўлган Душанбе-Хоруғ йўли тўсиб қўйилди”, деган исмини ошкор қилишни истамаган маҳаллий аҳолидан бири. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойи ўрталарида Тоғли Бадахшон маъмурий маркази Хоруғ шаҳри аҳолиси вилоят раҳбари Алишер Мирзонаботнинг истеъфога чиқишини талаб қилганидан сўнг, минтақадаги вазият кескинлашган. Вилоят раҳбари истеъфога чиқмаган тақдирда, бадахшонликлар норозилик намойишларини бошлашга ваъда беришди. Расмийлар талабларни ноқонуний деб эълон қилди ва намойишларда иштирок этиш террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланишини айтган. 

16 май куни намойишчилар Хоруғ марказидаги вилоят ҳокимлигига борди, бироқ хавфсизлик кучлари уларнинг йўлини тўсиб қўйганди. Улар намойишчиларга қарши резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Ижтимоий тармоқларда ҳарбий қуроллар ҳам қўлланилгани, оқибатда бир киши ҳалок бўлгани, бир неча киши яралангани ҳақида хабарлар тарқалганди.  

18 май куни Тоғли Бадахшоннинг Рушон туманида 200 га яқин одам Душанбе-Хоруғ автомобиль йўлини тўсиб қўйган, “аксилтеррор операцияси” бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоғли Бадахшон

Баҳолаганлар

484

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг