Тожикистондаги зилзилада 3 ёшли бола ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 13 апрель куни Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятида юз берган 7 баллик зилзила оқибатида 3 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда НТВ хабар берди.

Мамлакатнинг шарқий қисмидаги Рашт вилоятида рўй берган силкинишлар туфайли ҳалок бўлган болани уй девори босиб қолган.

Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Инқирозли вазиятларда бошқарув марказидаги манбанинг хабар беришича, яна иккита зилзила содир бўлган, уларнинг кучи 4 ва 3 баллни ташкил этган. Жами 29 та уй ва битта мактаб вайрон бўлган. Қўмита комиссияси етказилган зарарни аниқлаш устида ишламоқда.

Маълумот учун, Тожикистон аҳолиси гувоҳ бўлган ушбу ер қимирлаши ўзбекистонликларни ҳам четлаб ўтмади. Зилзила кучи Фарғона, Наманган, Сирдарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳам сезилди. Зилзила координаталари: 39,16 градус шимолий кенглик; 70,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5.8. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 266 км жануби-шарқда.

Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак? north_east

Диққат, ЗИЛЗИЛА! Ер қимирлаганда нима қилиш керак?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония ҳукумати Тинч океани тубидан ўтувчи, Сидзуока префектурасидан Cикоку ва Кюсю оролларигача чўзилган Нанкай ёриғида юз берадиган кучли зилзила оқибатидаги зарарнинг янгиланган баҳосини эълон қилганди. Энг ёмон сценарий бўйича қурбонлар сони 298 минг кишига етиши, мамлакат аҳолисининг 10 фоизгача бўлган қисми эвакуация қилинишга мажбур бўлиши, шунингдек, 115 минг гектар майдон сув остида қолиши мумкин.  


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Тоғли Бадахшон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг