Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
8776Бугун, 17 декабрьдан бошлаб, Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ долларини 10500 сўмдан сотиш бошланди.
Айрим тижорат банкларида бугундан валюта сотиш ва сотиб олиш курслари ўзгарди. Хусусан, баъзи банкларда курс 20 сўмга кўтарилиб, 1 АҚШ долларини 10500 сўмдан сотиш бошланди. Сотиб олиш курслари эса 10440 сўмдан бошланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк 15 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилаган эди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,05 сўмга кўтарилиб, 10 463,12 сўмни ташкил қилди. Евро 14,88 сўмга кўтарилиб, 12 671,88 сўм бўлди.