ТИВ ўзбек-афғон чегарасидаги вазият бўйича қўшимча маълумот берди

Жамият

image

Бугн, 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган. 

“Бунга фаол сиёсий ва дипломатик саъй-ҳаракатлар, шунингдек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида эришилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, ТИВ 84 нафар Афғонисто ҳарбийси Ўзбекистон томонга қочиб ўтгани, ДХХ Чегара қўшинлари хизматчилари уларни ушлаганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳри "Толибон" назоратига ўтди. Шу билан бирга Кунар ва Нангархор вилоятлари марказларини ҳам назоратига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Толибон Афғонистондаги кескинлик

Баҳолаганлар

1233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг