Расман: Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позицияси маълум қилинди

Жамият

image

Арзиев Ўзбекистон Афғонистондаги барча ички сиёсий кучлар ўртасида Афғонистоннинг янги ҳукуматини тузиш бўйича миллий муросага имкон қадар тезроқ эришишидан манфаатдор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Олий Мажлис Сенатининг бугун, 26 август куни бўлиб ўтаётган ўн саккизинчи ялпи мажлисида гапирди. 

Арзиев Ўзбекистон мазкур мамлакатда кенг вакилликка асосланган инклюзив коалицион ҳукуматни тузиш асносида тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

“Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро ҳамкорларига Афғонистондан фуқароларни транзит йўли билан хавфсиз жойга кўчириш борасидаги ишларига ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, транзит орқали Афғонистондан чиқиб кетаётган фуқаролар белгиланган манзилга етиб бориши кафолатланган. Транзит йўли билан Ўзбекистонга кириб келганларнинг ҳеч бири мамлкатимизда қолмайди”, дейди Арзиев.

Афғонистондаги вазият сабабли айрим давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари фаолияти тўхтатилгани, ўз навбатида Ўзбекистоннинг Қобул ва Мазори Шариф шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналари фаолият олиб бораётгани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан  "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг