“Титаник”да мингга яқин йўловчини қутқариб қолган капитан соати рекорд нархда сотилди

Бу қизиқ

image

“Титаник”даги 700 нафар йўловчини қутқариб қолган капитанга совға қилинган олтин чўнтак соати аукционда деярли 2 миллион доллар (ўзбек сўмида 25 миллиард 501 миллион 500 минг сўм) га сотилди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Tiffany & Cо. томонидан ишлаб чиқарилган 18 каратли олтин чўнтак соати йўловчиларни қутқариб қолган капитан Артур Генри Ростронга совға қилинган.  У аукционда 1,8 миллион долларга сотилди ва “Титаник” билан боғлиқ эсдалик буюмлари орасидаги энг қимматга сотилган буюм сифатида рекордни янгилади.

Бу соатни капитанга кема ҳалокати сабаб вафот этган уч нафар бой ишбилармоннинг бевалари миннатдорлик рамзи сифатида совға қилган.

“Капитан Ростронга уч нафар “Титаник” йўловчисидан чин дилдан миннатдорлик ва эҳтиром билан, 1912 йил 15 апрель – миссис Жон Тейер, миссис Жон Жейкоб Астор ва миссис Жорж Вайденнер”, каби сўзлар туҳфада қайд этилган.

Миссис Асторнинг эрининг исм-шарифи Жон Жейкоб Астор IV бўлиб, у “Титаник”даги энг бой йўловчи сифатида танилган. Кема ҳалокати пайтида у ҳомиладор хотинини қутқариш қайиғига жойлаштирган, ўзи эса ҳалок бўлган.

Маълумот учун, аввалги рекорд ҳам чўнтак соати бўлиб, 2023 йилнинг апрелида ўрнатилган. У 1,48 миллион долларга сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Титаник капитан соати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг