“Титаник” йўловчисининг тилла соати аукционда рекорд нархга сотилди
Бу қизиқ
−
28 Апрель
15045“Титаник” кемаси йўловчиларидан бирига тегишли олтин Waltham чўнтак соати кимошди савдосида рекорд даражадаги нархга сотилди. Бу ҳақда Henry Aldridge & Son аукцион уйи хабар берди.
Кеча, 27 апрель куни америкалик миллионер Жон Жейкоб Асторга тегишли бўлган ушбу аксессуар ўзининг янги эгасига 1,175 миллион фунт стерлинг (1,48 миллион доллар)га етиб борди. Энг юқори нарх таклифи АҚШдан келган коллектор бўлди, унинг номи ошкор этилмаган.
Англиянинг Уилшир шаҳридаги аукцион уйига кўра, савдо Астор соатини кимошди савдосига қўйилган энг қиммат “Титаник” ёдгорликларига айлантиради. Қайд этилишича, бу унвон авваллари табиий офат пайтида чалинган скрипкага тегишли бўлган: бу чолғу асбоби 2013 йилда худди шу аукцион уйида 1,1 миллион фунт стерлингга сотилган.
"Титаник" эсдалик буюмларини сотишдан тушган умумий сумма "мутлақо ақл бовар қилмайдиган" даражада. Бу нафақат объектларнинг аҳамиятини, балки 112 йил олдин чўкиб кетган кемага одамларнинг ҳайратини ҳам тавсифлайди”, дейди аукционер Эндрю Олдриж.
Маълумот учун, Жон Жейкоб Астор “Титаник”нинг энг бой йўловчиси ҳисобланган. Уни охирги марта Шимолий Атлантикада айсберг билан тўқнашиб кетган кема чўкишни бошлаган пайтда сигарета чекаётганида кўришган. Тарихчиларнинг айтишича, олижаноб тадбиркор рафиқаси Мадленга қутқарув қайиғига тушишга ёрдам берган ва у омон қолган.
Ўлими пайтида миллионер 47 ёшда эди. Асторнинг жасади Атлантика океанида Титаник чўкиб кетганидан бир ҳафта ўтиб топилган. Унинг шахсий буюмлари орасида исмининг бош ҳарфлари ўйиб ёзилган тилла чўнтак соати ҳам бор эди. Henry Aldridge & Son вакилларининг сўзларига кўра, улар бутунлай тикланган ва оилага қайтарилган, шундан сўнг Асторнинг ўғли соатни узоқ вақт тақиб юрган.
Трансатлантик йўловчи кемаси “Титаник” 1912 йил апрель ойида Саутгемптондан Нью-Йоркка кетаётганда айсбергга бориб урилиб, чўкиб кетди. Табиий офат оқибатида, турли ҳисоб-китобларга кўра, 1500 га яқин одам ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь