Тинч океанида 3 ой қолиб кетган 5 киши топилди

Олам

−

image

Тинч океанида қайиқда йўналишидан адашиб, уч ой давомида сарсон бўлган 5 киши, жумладан, икки бола қутқарилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 кишидан иборат гуруҳ июль ойи охирида Микронезиядаги Мурило оролидан қўшни Руо оролига йўл олган. Сафар тахминан бир соат давом этиши керак бўлган. Бироқ йўлда кучли бўрон кўтарилиб, қайиқни мўлжалланган йўналишидан олиб кетган.

Оқибатда қайиқ Тинч океанида қарийб 3,4 минг мил (5,4 минг километр) масофага оқиб кетган. 3 ой ўтиб, гуруҳ аъзолари Кирибатидаги Фаннинг ороли яқинида маҳаллий аҳоли томонидан кўриб қолинган. 1 ноябрь куни 5 киши қутқарилган.

Ҳозирда улар маҳаллий черков руҳонийси қарамоғида. Оролнинг тиббиёт ходимлари қутқарилганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатган. Кирибати парламенти аъзоси Каотитааке Ракорoа уларни кейинги тиббий кўрик учун мамлакатдаги энг яқин йирик аҳоли пункти – Киритимати оролига зудлик билан олиб боришни тавсия қилган.

Микронезиядаги АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати аввалроқ бедарак йўқолган гуруҳни қидирган, бироқ 9 август куни 25 минг денгиз мили масофани қамраб олган қидирув ишларини тўхтатган эди.

Қайиқдаги қолган 4 кишининг тақдири ҳозирча номаълум. Микронезиялик сиёсатчи Александр Наррун уларнинг топилишига умид билдирди. Шунингдек, у мамлакат президентидан қутқарилганларни ватанга қайтариш масаласида Кирибати ҳукумати билан музокаралар бошлашни сўраган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг