Тимур Кападзе ноодатий амалиётга қўл урмоқда

Спорт

image

Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки турида амалдаги чемпион “Пахтакор”ни мағлубиятга учратган “Олимпик” клуби футбол ишқибозларини ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Клуб дарвозабони Дилшод Йўлдошев “Пахтакор” ўринбосарларига қарши ўйинда ҳужум чизиғида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол журналисти Фахриддин Рўзиев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.

“Тимур Кападзега бу амалиёт бегона эмас. “Пахтакор” U-21 жамоасига қарши ўтган йилги учрашувда Владимир Назаров қўлқопсиз майдонга чиқарилган эди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бугун, 4 март куни футбол бўйича ўринбосарлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари ҳам старт олади. 1-тур ўйинлари 6 март куни якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Тимур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг