TikTok пул учун Қуръонни таҳқирлаган блогернинг аккаунтини чеклади

Олам

image

Машҳур ижтимоий медиа платформаси TikTok Швецияда пул ишлаш учун Қуръони Каримга қилган ҳужумлари билан танилган ироқлик Сальван Момиканинг аккаунтидаги монетизация функциясини ёпиб қўйди. Бу ҳақда “Anadolu” agentligi хабар берди.

Швеция ҳам ўз баёнотида TikTok расмийларининг ушбу қарорини тасдиқлади. 

Гап шундаки, Момика 20 июль куни Стокгольмдаги Ироқ элчихонасида ва 31 июлда Швеция парламенти олдида Қуръон ва Ироқ байроғини оёқ ости қилган эди. Хатти-ҳаракатларини давом эттирган тиктокер 25, 26, 27 ва 29 август кунлари ҳам Стокгольмнинг турли жойларида Қуръонни ёққан. Момиканинг бундай ҳаракатларига жавобан эса платформа унинг аккаунтида пул ишлаш функциясини ўчириб қўйди.

Мамлакат расмий ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, Момиканинг TikTok`да жонли эфирга узатилган Қуръонга ҳужум қилинган видеолари миллиондан ортиқ кўрилган. Унинг ўзи эса 1 соат давом этган ушбу эфир вақтида 100 доллардан 300 долларгача даромад олгани қайд этилган. Шунингдек, Момиканинг сўзларига кўра, унинг бундан бошқа даромад манбаи ҳам йўқ.

Маълумот учун, Момика 2021 йилда бошпана изловчилар уйида эритреялик одамни пичоқ билан қўрқитгани учун судланган ва жамоат жойида 80 соат бепул ишлашга маҳкум қилинган. Шунингдек, жабрланувчига минг доллар товон пули тўланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ ҳукумати Стокгольмда Қуръонга қилинган ҳужумлар туфайли Швеция элчиси Жессика Свардстрёмга мамлакатни тарк этиши кераклигини билдирган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

блогер Қуръон TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг