TikTok бесоқолбозлик тарғиботи учун жаримага тортилди
Олам
−
04 Октябрь 2022
15621Москва суди TikTok компаниясини вояга етмаганлар ўртасида бесоқолбозлик ҳаракатини тарғиб қилгани учун 3 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни ТАСС мухбири маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги тегишли баённома кўриб чиқилган Москвадаги судга асосланиб хабар берди.
“Суд қарорига кўра, TikTok Pte Ltd 13.41-модданинг 2-қисми (“Агар ўчириш мажбурияти Россия Федерацияси қонунчилигида назарда тутилган бўлса, сайт эгаси томонидан маълумотларни ўчирмаслик") бўйича айбдор деб топди ва унга 3 миллион рубль жарима тайинланди”, деган судья Тимур Вахрамеев.
Аввалроқ, судда ўқиб эшиттирилган иш материалларидан маълум бўлишича, бундай қарорга Роскомнадзорнинг “ЛГБТ ҳаракати, радикал феминизм тарғиботи ва анъанавий жинсий муносабатларга нотўғри қараш” учун тузилган баённомаси сабаб бўлган.
Ушбу протокол Росмолодежнинг Роскомнадзорга берган баёноти асосида тузилган. Уни тузишга 10 февраль куни TikTok’да муаллиф инглиз тилини гендер орқали ўргатиш ҳақида гапирган, шунингдек, ноанъанавий жинсий муносабатларга нисбатан бузилган нуқтаи назарни шакллантирган видео эълон қилингани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, 2021 йилдан бери TikTok тақиқланган маълумотларни ўчиришдан бош тортгани учун жами 11 миллион рублдан ортиқ жаримага тортилган.
Февраль ойидан бери Роскомнадзор рухсатсиз ҳаракатларда иштирок этиш учун чақириқни олиб ташламаган ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга нисбатан маъмурий протоколларни тузмоқда. Йил бошидан бери бир қатор ресурслар тақиқланган контентни олиб ташлашдан бош тортганидан кейин Россия қонунчилигини бузганлик учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган. Масалан, тақиқланган маълумотларни, жумладан, қўпорувчилик қилиш бўйича чақириқларни олиб ташлашдан бош тортгани учун Telegram 11 миллион рубль миқдорида жаримага тортилган.