Тихановская ва унинг шериклари тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди
Олам
−
19 Октябрь 2020
5080Беларусь мухолифати етакчилари Светлана Тихановская, Мария Колесникова ва Вероника Цепкало 2021 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлишди. Ушбу ташаббус Норвегия парламенти депутати Гейр Тоскедал томонидан амалга оширилган.
"Беларуснинг мухолифат сиёсатчилари ажойиб жасоратга эга. Ҳокимият уларга қарши зўравонлик ишлатишига қарамай, улар тинч намойишлар уюштирмоқдалар", дея изоҳ берган депутат ушбу қарорига.
Унга кўра, аёллар Республикадаги ноқонуний режимга қарши тинч кураш ва адолатли сайлов натижаларини ҳимоя қилиш истаги учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқдирлар.
Аввалроқ, Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Американинг нодавлат Халқаро Республика институтининг Жон Маккейн мукофотига сазовор бўлганди.
Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан бери намойишлар бўлиб ўтяпти. Намойишчилар сайлов натижасидан норози бўлиб, намойишлар уюштиряпти. Улар сайловни қайта ўтказишни талаб қиляпти. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.
LiveБарчаси