Тиббиётда коррупция аралашмаган йўналиш қолмаган – Бош прокурор

Жамият

image

“Коррупция шу даражага етиб борганки, тиббиётнинг у аралашмаган бирор йўналиши қолмаган. Коррупция ходим ишга қабул қилинишидан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритиш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон таъминоти, деярли барча йўналишларни қамраб олган”, дейди Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев.

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 декабрь куни Бош прокуратурада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши кураш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев комиссиянинг хулосасини ўқиб эшиттирди. У фуқаролар соғлиғини сақлаш, аҳоли учун сифатли тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконини яратиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси шахсан Президент назоратида эканини таъкидлади.

Маълумотларга кўра, тиббиёт соҳасини молиялаштириш 2018 йилга нисбатан бу йил 30 фоизга ортган бўлиб, бу кўрсаткич 12 трлн 100 млрд сўмни ташкил этган. Соҳага қилинаётган жиддий эътибор ва молиявий таъминотга қарамасдан жиддий муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Комиссия раисининг фикрига кўра, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасидаги таъмагирлик ва суиистеъмолчилик, тизимнинг барча бўғинларида коррупциянинг   кенг   илдиз   отгани   хавотирлидир.

У шунингдек, тизимда ишга қабул қилишдаги таъмагирлик ва коррупция ҳолатлари ҳақида гапирди.

“Масалан, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т. фуқаро К.ни ҳамшираликка қабул қилиш эвазига 500 доллар олганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Ёки, Андижон вилоят перинатал маркази раҳбари И. ходимлари А. ва Й. билан тил бириктириб, фуқаро У.ни кичик тиббий ходим сифатида ишга   қабул қилиш эвазига   200 доллар олганда ушланди.

Бундай ҳолатлар Ангор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х., Зарафшон шаҳар сил касалликлари диспанцери бош шифокори Қ., Шошилинч тез-тиббий Сирдарё филиали шифокори И., Данғара туман марказий поликлиника шифокори А., Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи Ю., Жалақудуқ тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси И. Ва бошқалар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ниғматилла Йўлдошев Тиббиётда коррупция

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг