Тиббиёт муассасасига ишга киритиб қўйиш эвазига пора олганлар ушланди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь 5129 1 дақиқа
Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Олтиариқ тумани Марказий поликлиникаси ходимаси Н.Р. фуқаро Д.У.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида туман Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда берган ва бу иши эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимаси П.Д. фуқаро Н.Г.нинг ишончига кириб, уни тиббиёт муассасаларининг бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида Божхона ва Солиқ қўмиталарининг ходимлари пора олаётганида ушланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь