Тиббиёт ходимларига ишда ҳижобда юришга тақиқ бекор қилинди
Жамият
−
31 Март 2022
9289Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тиббиёт ходимларига “ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш” бўйича тақиқ олиб ташланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг "Одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи қабул қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 20 январдаги 34-буйруғига асосан тиббиёт ходимлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари тақиқланган эди. Эндиликда ушбу буйруқ бекор қилинган.
Шу ўринда депутат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмаслигини таъкидлаб ўтган.
LiveБарчаси