Тезкор: Сардоба фожиаси бўйича икки киши қамоққа олинди
Жамият
−
23 Май 2020
44527Сирдарё вилояти "Сардоба" сув омборида жорий йилнинг 1 май куни юз берган фожиа юзасидан жиноят иши қўзғатилганидан хабарингиз бор Айни вақтда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.