Тейлор Свифтнинг сўнгги гастроли тарихдаги энг катта даромадни келтирди

Маданият-санъат

image

Америкалик поп юлдузи Тейлор Свифтнинг Қўшма Штатлар бўйлаб ўтказган “The Eras Tour” гастроли тарихдаги энг катта даромадни келтирди. Бу ҳақда “People” нашри хабар берди

Қайд этилишича, хонанда охирги концертларидан бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ишлаб топган. 33 ёшли қўшиқчи гастролларда ўзига ҳамроҳлик қилган ходимлар – раққослар, муҳаррирлар, овоз операторлари, техник хизмат кўрсатувчилар ва юк машиналари ҳайдовчиларига 55 миллион доллар тўлаган. Фақатгина 50 га яқин юк машинаси ҳайдовчисининг ҳар бирига 100 минг доллардан берилган. 

Маълумотларга кўра, Свифт бу пулларни Калифорниянинг Инглвуд шаҳридаги SoFi стадионида 70 минг 240 нафар томошабинга бериладиган концертидан олдин тўлаб берган. Шундай қилиб, унинг концертлари барча даврларнинг энг катта даромадли гастролига айланди. 

Таъкидлаш жоизки, суперюлдуз 28 июль куни Шимолий Калифорниянинг Санта Клара шаҳрига борди. Энди у август ойида Лос-Анжелесда олтита шоу концертини беради ва шу билан АҚШдаги гастрол сафарини якунлайди. 24 августда эса Мексика пойтахтидаги концерт билан унинг халқаро гастроли бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Тейлор Свифтнинг концертлари зилзилага сабаб бўлгани билан ҳам тарихда қолгани ҳақида хабар берилган эди. Жорий йил 22 ва 23 июль кунлари Сиетлдаги “Ламен Филд” кўп мақсадли стадионида ташкил этилган концерт дастурларига умумий ҳисобда 144 минг томошабин йиғилган. Концертда эса шовқин ва мухлислар рақслари натижасида 2,3 балли зилзила эквивалентлигига тенг силкиниш қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

даромад Тейлор Свифт гастрол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг