“Реал Мадрид” даромад рекордини ўрнатди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ўтган мавсумда 1,221 миллиард евродан (тахминан 1,389 миллиард АҚШ доллари) ортиқ даромад қилиб, барча спорт клублари орасида янги молиявий рекорд ўрнатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024-2025 йилги мавсумда “Реал Мадрид”нинг умумий даромади 1,265 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

“Forbes” маълумотларига кўра, бу барча спорт турлари бўйича клублар ўртасида қайд этилган энг юқори йиллик даромад ҳисобланади. Шу тариқа, Мадрид клуби 2024 йилда 1,23 миллиард доллар даромад қайд этган NFL вакили “Даллас Ковбойс”ни ортда қолдирди.

Спорт натижаларига келсак, “Реал Мадрид” ўтган мавсумни совринсиз якунлади. Жамоас Испания чемпионатини иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, жамоа Чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб борди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг