Террорчиликка оид материаллар тарқатган 3 нафар ёш қиз ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12 Август 12609 1 дақиқа
Ўзбекистонда тақиқланган террористик ташкилот материалларини тарқатган 19-21 ёшли қизлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2004-2006 йилларда туғилган бир гуруҳ қизлар диний қизиқиш ниқоби остида Telegram мессенжерида канал очиб, унда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган “Ироқ ва Шом ислом давлати” ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материаллар ва даъватларни тарқатиш билан шуғулланган. Шунингдек, улар бошқа ёпиқ гуруҳларда ҳам тарғибот ишларини олиб борган.
“Ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган бу ёшлар Суриядаги қонли жангларга қўшилиш ниятида ўзаро фикр алмашиб, “жиҳод”, “ҳижрат” ва “шаҳид” каби ёлғон шиорларни ҳаётий мақсад деб билишган. Шу билан бирга, улар Instagram тармоғи орқали ҳам шахсий профиллар очиб, тақиқланган материалларни тарқатган ва янада кўпроқ ёшларни тузоққа туширишга уринган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказган тадбирларида Россияда 7 нафар ва Ўзбекистон ҳудудида 2 нафар халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь