Террорчиликда айбланган ўзбекистонлик қамалди
Олам
−
09 Март 2019
6895Швециянинг Сольна округ суди 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросини террорчилик актини тайёрлашда айбдор деб топиб, етти йил қамоқ жазоси ва муддат тугагач мамлакатдан депортация қилишга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Шунингдек, бу иш бўйича яна тўрт киши ИШИДни молиялаштиришда айбланиб, суд қилинган.
“Асосий эшитувлар бошланганидан ўн икки кун ўтиб, Сольна округ суди террорчилик акти тайёрлаш ва ИШИДни молиялаштириш тўғрисидаги иш бўйича қарорини эълон қилди. Уч киши теракт тайёрлашда ва олти киши ИШИДни молиялаштиришда айбланганди. Суд бир кишини теракт тайёрлашда айбдор деб топиб, етти йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қолган икки киши оқланган”, дейилади хабарда.
Молиявий кўмакда айбланган олти кишининг тўрт нафари тўрт ойдан олти ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар жазо муддати тугагач мамлакатдан чиқариб юборилмайди. Қолган гумонланувчиларнинг айбини исботловчи далиллар етарли бўлмагани учун суд уларни оқлаган.
Терговга кўра, террорчилик акти учун тайёргарлик 2017 йил 1 июлдан 2018 йил 30 апрелга қадар ўтказилган. Эркаклардан бири Стокгольм марказида юк машинасида одамларни босиб кетиш жиноятида айбдор деб топилган Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь