Террорчилардан бири терактдан икки ҳафта аввал “Крокус”да бўлгани айтилмоқда
Олам
−
24 Март
23341Жорий йилнинг 7 март куни Москвадаги терактни амалга оширганлардан бири концерт залида бўлган. Бу ҳақда "Baza" Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, "Крокус Сити Ҳолл" мажмуасида ишлаган фотограф Фаридун Шамсутдиннинг суратини янгиликлар дастурида кўриб, таниб қолган.
Фотосуратчининг айтишича, у ўша куни бир нечта ташриф буюрувчиларни, жумладан, кейинчалик ҳужумга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган террорчини ҳам суратга олган. Фотосурат текширилганида март ойи бошида ташриф буюрганлардан бири теракт иштирокчиси Фаридун Шамсутдин бўлиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл" концерт залида "Пикник" гуруҳининг чиқиши олдидан теракт содир бўлган. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, ўт очган ва катта ёнғин юзага келган.
LiveБарчаси