Терговдагилар Москвадаги терактда Украинанинг қўли борлигини тасдиқлашяпти – ФХХ раҳбари
Олам
−
26 Март
15789Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл" концерт залидаги қуролли ҳужум бўйича тергов маълумотлари терактга Украинанинг алоқадорлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) раҳбари Александр Бортников сўз очди.
“Биз "Крокус" иши бўйича тергов қилаётганлардан олган маълумотлар буни тасдиқлайди. Айни пайтда хавфсизлик хизмати Украинанинг иштироки ҳақиқат ёки йўқлигини яна бир бор текширади. Лекин, ҳозирча Украинани айблашга асосимиз бор", деган ФХХ директори.
Унинг қўшимча қилишича, жангарилар ташқи ёрдамсиз бунга жазм этолмасди.
"Албатта, исломчиларнинг ўзи бундай терактни тайёрлай олишмасди. Уларга ёрдам берилди. Ва биз ушбу фожиада Украина изларини кўряпмиз. [Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин] ҳам буни айтиб ўтди", дейди у.
Аввалроқ Бортников теракт “вазиятни силкитиб, Россияда ваҳима уйғотиш учун Ғарб разведка хизматлари ва Украинага кераклигини” айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь