Россия ФХХ раҳбари Москвадаги теракт ортида қайси давлатлар турганини айтди
Олам
−
26 Март
85954Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"даги теракт ортида АҚШ, Буюк Британия ва Украина турибди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников маълум қилди.
“Бизнингча шундай. Мен мавжуд фактларга таяниб гапиряпман. Тўғри, бу умумий маълумотдай кўриниши мумкин. Бироқ вазиятни силкитиб, Россияда ваҳима қўзғаш Ғарб разведка хизматлари ва Украинага керак эди”, деган Александр Бортников.
ФХХ директорининг айтишича, Россиянинг тегишли органлари шу билан тўхтаб қолмайди, айбланувчилар сони ҳали яна кўпаяди.
“Мамлакатда ҳам, хорижда ҳам ушбу қирғиннинг барча иштирокчиларини аниқлаш бўйича кўп ишлар қилинмоқда. Бизнинг барча тезкор бўлинмаларимиз айни пайтда "дўст" давлатлар разведка хизматлари билан ҳамкорликда ишлаяпти”, деган Бортников.
Унинг қўшимча қилишича, "Крокус"даги теракт Ғарб томонидан тайёрланган радикал мусулмонлар томонидан амалга оширилган ва бунга Украина махсус хизматлари кўмаклашган.
"Фронтдаги йўқотишлардан сўнг Украина ва Ғарб ўз қадр-қимматини тиклаши учун нима қилиш керак? Албатта улар орқа томонда туриб, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширишади. Украина разведка хизматларининг раҳбарияти ҳамда АҚШ ва Британия жосуслик хизматларининг ҳам тили бир. Уларнинг ўзлари ҳам бу ҳақда кўп гапиришган”, деган у.