“Исроилни ярим соатда йўқ қиламиз”. Эрон АҚШга таҳдид қилди
Олам
−
02 Июль 2019
13793Сўнгги вақтларда Эрон ва АҚШ муносабатлари ҳавас қилгулик даражада бўлмаяпти. Эрон АҚШ дронини уриб туширган вазият янада қалтислашди. Бу Форс кўрфазида тинчликка катта хавф туғдириши турган гап. АҚШ Эронга ҳужум қилиши мумкинлигини очиқчасига айтиб келяпти. Эрон ҳам бунга жим қараб турмоқчи эмас.
Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Можтаба Зоннур АҚШ ҳужумга ўтса, Эрон Исроилни яксон қилишини айтди. Бу ҳақда “Mehr” агентлиги хабар тарқатди.
“Агар АҚШ бизга ҳужум қилса, Исроил бор-йўғи яна ярим соатгина мавжуд бўлади”, деган Зоннур. У расмий Вашингтон агрессия қилган тақдирда Теҳронда “важоҳатли ҳарбий қудрат” борлигини қўшимча қилди.
Можтаба Зоннур АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Эронга ҳужумни 10 дақиқа қолганда бекор қилгани ҳақидаги сўзларини “сиёсий блеф”га тенглаштирди.
“Агар америкаликлар ҳужуми муваффақиятли бўлишига ишонганида бекор қилинмасди ва шубҳасиз, амалга ошарди”, деган депутат.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг минтақадаги барча 36 та ҳарбий базаси расмий Теҳрон назоратида.
LiveБарчаси