Термизда уч эгизак туғилди
Жамият
−
07 Октябрь 2019 8410 1 дақиқа
Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида фуқаро Ирода Хўжамова бир йўла уч эгизакни дунёга келтирди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади. Бу бахтиёр оилада икки қиз камолга етаётган эди. Эндиликда улар беш нафар бўлди. Чақалоқларга Ҳасанбой, Фотима ва Зуҳра, деб исм қўйилди.
Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасидан маълум қилишларича, туғилган уч чақалоқ малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди. Улар соғлом. Онани ҳам, чақалоқларни ҳам тажрибали шифокорлар назорат қилиб, малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги уч эгизак жорий йилнинг 19 сентябрь куни Фарғонада, Хуршидбек Иброҳимов ва Нозимахон Аҳмаджонова оиласида дунёга келган эди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель