Термизда Lacetti ёниб кул бўлди (видео)
3-саҳифа
−
11 Май 1988 1 дақиқа
Кеча, 10 май куни соат 16:34 ларда Термиз шаҳри «Мангузар» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлида Ласетти автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари соат 16:38 да етиб бориб, ёнғин соат 16:44 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги озиқ-овқат бозори ёниб кетганди.
Live
Барчаси