Термизда эркак ўзини ёқиб юборди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди
Жамият
−
28 Февраль 2019
16366Ижтимоий тармоқлар ва қатор электрон нашрларда Сурхондарё вилояти Термиз туманида фуқаро ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар ва видео тарқалди.
Хабарларда айтилишича, тадбиркор кредитга олинган пуллар эвазига кафе очган. Унинг кафеси жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташланган. Бино бузиб ташланишини билган эркак тушунтириш беришларини сўраб бир неча ой давомида туман ҳокимиятига мурожаат қилган, бироқ ҳоким қабулига кира олмаган. Шу сабабли эркак туман ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
2019 йил 25 февраль куни соат тахминан 11:20 ларда Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи Ат-Термизий кўчаси марказида Термиз тумани “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0,5 литр ҳажмдаги идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, зажигалка ёндиргич орқали олов бериб ўзини ўзи ёқиб юборган.
Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Вилоят суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 25 февралдаги дастлабки 67-сонли хулосасида, фуқаро Б.Э.да тананинг 15-20 фоиз қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь