Термизда банкоматлар ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 2 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида банкоматларга ўт кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 04:14 да 112 тизими орқали Термиз шаҳри “Дўстлик” МФЙ да жойлашган Бизнесни ривожлантириш банки Термиз банк хизматлари офисига қарашли 3 та банкоматда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга кўра, ёнғин жойига 1-қутқарув бўлинмасидан 1 та экипаж соат 04:19 да етиб бориб, ёнғин соат 04:20 да қуршаб олинган ва 04:28 да тўлиқ бартараф этилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз банкоматлар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг