Термизда аёл ҳамширани дўппослади (видео)
Жамият
−
07 Январь 2020
11417Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги шифохоналардан бирида юз бергани айтилган ҳодиса видеоси тарқалди.
Видеода катта ёшли аёл шифохонадаги ҳамширани ураётгани акс этган. Видео изоҳида аёл шифохонага бемор болани олиб келгани айтилган. Аёл ҳамширага “тез харакат қилиб тиббий ёрдам кўрсатмаяпсан”, деб тиббиёт ходимини калтаклаган.
Ачинарлиси, аёл ҳамширани хуморидан чиққунча дўппослаётган вақтида атрофдаги аёлу-эркак бирдек томошабин бўлиб турган. Ажратиш уёқда турсин, ўзини четга олиб, қочиб қолган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиб, қўйидагиларни маълум қилди. Ҳодиса жорий йилнинг 5 январь куни соат 19:00 атрофида Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида юз берган.
Марказнинг қабул бўлимига 2017 йил туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинган.
Қабул бўлими ҳамшираси С.Б. биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида беморнинг тана ҳароратини ўлчайди. Тана ҳарорати юқори эканини аниқлаган ҳамшира ҳароратни тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни кўрсатади. Шунда тўсатдан беморнинг бувиси сабабсиз ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат сўзлар билан бақириб, уни калтаклайди.
Шунга қарамай, қабул бўлимида навбатчи шифокор А.Н. томонидан бемор Ф.М.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва “Ўткир респиратор касаллиги” ташхиси билан стационар даволанишга ётқизилган.
Боланинг амакиси, бувиси ва қариндошлари томонидан калтаклаган ҳамшира С.Б. “Бош мия чайқалиши, чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология бўлимига ётқизилган. Беморнинг аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан назоратга олинган бўлиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Мазкур вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь