Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилади

Жамият

image

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридан Истанбул ва Дубай шаҳарларига янги авиарейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилишда сўз борди.

Йиғилишда Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилиши белгиланган.

Қайд этилишича, Шўрчи, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Бойсундан кунига 100 минг одам вилоят марказига енгил машинада келиб-кетяпти. Сурхондарёга олиб келинаётган 125 та автобусни биринчи навбатда ушбу йўналишларга қўйиш топширилган.

Йил охиригача Музработдаги 56 минг аҳолига илк бор марказлашган ичимлик суви етказиб бериш лойиҳаси якунига етказилади.

Музработ, Олтинсой, Ангор, Қизириқ ва Бойсун марказларига канализация олиб бориш лойиҳаси бошланади.

“Мустақилликнинг 25 йиллиги” йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилган.

“Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё авиарейс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг