Теракт ташкилотчиларининг асосий мақсади Россияни парчалаш бўлган – Путин

Олам

image

Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"даги терактни уюштиришга буйруқ берганларнинг асосий мақсади Россия бирлигига путур етказиш бўлган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Мустақил касаба уюшмалари федерациясининг XII қурултойида сўз очди.

"Ҳозирги тергов маълумотларига қараганда, Москвадаги қонли, даҳшатли террорчилик ҳаракатига буйруқ берганларнинг асосий мақсади ҳамжиҳатлигимизга путур етказиш бўлган. Бундан бошқа сабаб кўрмаяпман”, деган Россия етакчиси.

Путиннинг эътироф этишича,  бугунги кунда Россия жамиятининг бирлигини узиш осон эмас. У мамлакат муваффақиятининг энг муҳим шарти – кўп миллатли Россия жамиятининг бирдамлиги эканлигини алоҳида таъкидлаган. 

“(Россия) Ислом фундаменталистларининг нишони бўлиши мумкин эмас. Ташқи майдонда ҳам у буни инобатга олиб, қарор қабул қилади”, дейди Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг