Теннис. Ўзбекистон вакиласи халқаро турнирда ярим финалга чиқди
Спорт
−
28 Октябрь 2022
5104Айни кунларда Буюк Британиянинг Лафборо шаҳрида теннис бўйича ITF 25 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда Ўзбекистон вакиласи Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти.
Абдураимова мусобақанинг чорак финалида норвегиялик Улрикке Эйкерини 4/6, 6/1, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Маълумот учун, Нигина Лафбородаги мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида сараланган.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Нигина Абдураимова WTA рейтингида 167-ўринни эгаллаб турибди. Бугун, 28 октябрь куни Нигина ярим финалда эстониялик Елена Малигинага қарши филан йўлланмаси учун баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Абдураимова - Малигина баҳси Тошкент вақти билан соат 14:30 да старт олади.
Шахзод Шукуров