Теннис. Истомин 2022 йилда илк ғалабасига эришди
Спорт
−
26 Январь 2022
2330АҚШнинг Коламбус шаҳрида (Огайо) давом этаётган “Челленжер 80” туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик Денис Истомин мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Мукофот жамғармаси 53,120 АҚШ долларини ташкил этувчи “Columbus Challenger 80” мусобақасида Истомин асосий тўрдан баҳсларга қўшилди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси қуръа натижасига кўра илк даврада германиялик Себастьян Фанселовга қарши кортга чиқди ва 7:5, 1:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди 36 ёшли Истомин иккинчи даврада америкалик Женсон Бруксбига қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, Бруксби турнирда биринчи рақам остида сараланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023