Теннис афсонасидан навбатдаги рекорд
Спорт
−
10 Июнь 2019
2585Жаҳоннинг иккинчи рақамли теннисчиси испаниялик Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионати “Ролан Гаррос” турнирида 12 бор ғолибликни тантана қилди. Эътиборлиси, бу жаҳон рекорди ҳисобланади. Шу пайтга қадар бирорта теннисчи катта дубилға таснифига кирувчи бир мусобақада 12 марта ғолиб бўлмаган.
Қумли кортлар қироли саналадиган Надаль бу соврини билан катта дубилға турнирларидаги чемпионликлари сонини 18 тага етказиб олди ва бу борада Рожер Федерердан кейин икинчи поғонани эгаллаб турибди. Швейсариялик теннисчида катта совринлар сони 20 тани ташкил этмоқда.
Эътиборлиси икки афсона “Ролан Гарос”нинг ярим финалида тўқнаш келишди. Бу баҳсда ғолиб бўлган Рафаэль Надаль финалда Доминик Тимни 6:3, 5:7, 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб чемпионликни тантана қилди.
Маълумот учун, 2018 йилда ҳам ушбу теннисчилар финалда учрашишган ва унда ҳам Надалнинг қўли баланд келганди.
LiveБарчаси