Тен Хаг “Юнайтед”га керакли бўлган нарсани айтди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг “Ливерпуль”га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоасининг ўйинидан қониққанини ва ҳар бир учрашувда шундай ўйнаш кераклиги ҳақида гапирди. 

Шунингдек, тен Хаг Роналду ва Магуайрни “ажойиб ўйинчилар”, дея атаб, келажакда улар “Манчестер Юнайтед”га ёрдам беришига умид билдирди.

“Бу ҳали бошланиши. Биз анча совуққон ва хавфли ўйнай оламиз. Кечагидек бир жамоа бўлишимиз мумкин. Ўз руҳимизни кўрсатиш қўлимиздан келади. Рашфорд ва Санчо гол урганидан хурсандман. Фернандеш бошқарувни ўз зиммасига олди. Сардорлик боғичи уни руҳлантирди. У Варан каби етакчилик фазилатларини намоён этди. Улар ўйинга катта таъсир кўрсатишди. Бизга эса кўпроқ етакчилар керак. Улар ғалаба қозонишимиз учун муҳим. Ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим, лекин ҳар бир учрашувда шундай ўйнаш зарур. Нафақат “Ливерпуль”га қарши ўйинлар, балки Премьер лигадаги ҳар бир ўйин қийин ва ҳар доим ўз фазилатларингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

Бизда яна 50-60 та ўйин бор. Ҳар бир учрашувга алоҳида ёндашув билан таркиб танлаймиз. Магуайр ва Роналду ҳақида яна гапиришим шарт эмас. Иккиси ҳам ажойиб ўйинчилар ва улар келажакда “Юнайтед” ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшади. Бизда керакли таркиб бор, бунга ишончим комил. Аммо трансфер ойнаси ҳали ёпилмаган. Биз нафақат сон, балки футболчиларнинг сифатини ҳам ёдда тутишимиз керак”, деган “қизил иблислар” устози.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер лигасининг 3 тури доирасида “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин “қизил иблислар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрик тен Хаг “Ливерпуль” “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг