Темур Кападзе Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийси Темур Кападзе 2025 йилнинг энг яхши мураббийси, деб эътироф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида маълум қилди.

Темур Кападзе ортда қолган йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, у терма жамоа билан 2025 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган CAFA Nations Cup мусобақасида ҳам ғолиб чиқди.

Кападзе мазкур соврин учун кечган овоз бериш жараёнида – Илёс Зайтуллаев, вадим Абрамов, Исломбек Исмоилов ва Комолиддин Тожиевдан устун келди.

Маълумот учун, Темур Кападзе 2025 йил декабрь ойида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Темур Кападзе “Навбаҳор”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг