Telegram ва Instagram блокланиши ортидан ишдан кетган вазир энди Ариповга янада яқин
Жамият
−
07 Февраль
13309Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан Шуҳрат Муҳамаджанович Содиқов Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Маълумот учун, Шуҳрат Содиқов 1969 йилда туғилган. У Жиззах давлат педагогика институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
2010 йил 25 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 2017 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори лавозимида ишлаб келган. 2018 йил 8 августдан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлган.
Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги фармони билан мамлакатда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши билан боғлиқ можародан сўнг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилган эди. 2023 йил 15 февралда Ўзбекистон Бош вазири котибияти раҳбари ўринбосари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир котибияти раҳбари сифатида ишлаб келган Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси