Абдурашид Жўрабоев МТРКга раис бўлди
Жамият
−
02 Февраль 2024 10348 1 дақиқа
Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари сифатида ишлаб келган.
Шунингдек, Жўрабоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ узоқ йиллардан бери Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига раислик қилиб келаётган Алишер Хўжаев ўз лавозимидан озод этилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь