Хайрулла Нуриддинов яна МТРК раисининг ўринбосари бўлди
Жамият
−
05 Август 2023
4789Хайрулла Боқижонович Нуриддинов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У бунга қадар “Ўзбекистон 24” телерадиоканали” давлат муассасаси директори эди.
Маълумот учун, Хайрулла Нуриддинов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тугатган. 1999 йилда “Жасорат” медали, 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” давлат мукофотларини олган. 2006-2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг “Ёшлар” телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган. 2017 йилнинг февраль ойи ўрталарида МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган. Ўша йил август ойида “Ўзбекистон” телеканали директори лавозимига ўтказилган. 2017-2020 йилларда МТРК раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган. 2020 йил июнь ойидан “Ўзбекистон 24” телеканали директори бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь